ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

“AFROSIYOB”: ЎЗБЕКИСТОН МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 30-ЙИЛЛИГИГА МУНОСИБ ТЎЁНА
05.08.2021

Жорий йил 30 июль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистонга янги келтирилган “Afrosiyob” – юқори тезликда ҳаракатланувчи поездининг расмий тақдимоти бўлиб ўтди. Тантанали тадбирда “Ўзбекистон темир йўллари” AЖ бошқарув раиси в.б. Хасилов Хуснутдин Нуриддинович, ҳамда Испаниянинг “Patentes Talgo S.L.U.” компаниясининг Тошкент шаҳрида жойлашган филиали директори Хавьер Ромеро Кабаллеро иштирок этдилар.
– Аввало, барчангизни мамлакатимиз транспорт соҳасидаги муҳим воқеа – юқори тезликда ҳаракатланувчи “Talgo-250” русумдаги “Afrosiyob” электропоездининг навбатдаги, бешинчисининг олиб келиниши билан самимий табриклайман! – дея сўз олди “Ўзбекистон темир йўллари” AЖ бошқарув раиси в.б. Х.Хасилов. – Бу йил Ўзбекистонда юқори тезликда ҳаракатланувчи йўловчи поездлар қатновининг ташкил этилганлигига 10 йил тўлди. Маълумки, юртимизга дастлабки иккита “Afrosiyob” поездлари 2011-йилда ва кейинги яна иккита ҳаракат таркиби эса 2017-йилда олиб келинди. Жорий йил сентябрь – октябрь ойларида ушбу турдаги яна бир ҳаракат таркиби етказиб берилиши кутилмоқда. Мазкур электропоездларнинг харид қилиниши Ўзбекистон темир йўлларида йўловчи ташиш сифатини ошириб, мамлакатимиз транспорт-коммуникация тизимларининг жахон стандартлари даражасига олиб чиқди.

Тақдимот тўғрисидаги тўлиқ матнини
 https://www.railway.uz/uz/informatsionnaya_sluzhba/novosti/24161/ да ўқишингиз мумкин.

300
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна