ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

1- СИНФГА ҚАДАМ ҚЎЯЁТГАН БОЛАЖОНЛАРГА ЎҚУВ-ҚУРОЛЛАРИ ТАРҚАТИЛДИ
19.08.2021

Сўнгги вақтларда “Кўприкқурилиш трести” УК Бирлашган Касаба уюшма қўмитаси томонидан бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Бу борадаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” да амалга оширишга оид Давлат дастури” ижросини таъминлашга кўмаклашиш бўйича Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши дастурининг 6-бандида тармоқ корхоналарида кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларнинг фарзандлари учун ўқув қуроллари, дарсликлар харид қилиш харажатларини қисман қоплаш кўрсатилган. Шу муносабат билан янги ўқув йили арафасида Республика Кенгаши тасарруфидаги касаба уюшма қўмиталари томонидан ишчи-ходимларнинг бу йил 1-синфга қадам қўядиган фарзандларига ўқув қуроллари тақдим қилинди. Хусусан, “Кўприкқурилиш трести” УК Бирлашган Касаба уюшма қўмитаси Андижон шаҳридаги 2-Кўприкқурилиш отрядига ташриф буюриб 15 нафар ишчи-ходимларнинг фарзандларига ўқув қуролари бепул тақдим қилди.

 

Бундан ташқари ҳозирги кунга келиб 600 нафар ишчи меҳнат қилаётган 67-Кўприкқурилиш отрядига амалий ёрдам кўрсатилиб, ишлаб нафақага чиққан ногиронлар ҳолидан хабар олиниб қимматбахо совғалар тақдим этилди.

412
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна