“Қуюв – механика заводи” шуъба корхонасининг ишчи-ходимлари Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги байрами муносабати билан 2021 йил 21 август куни “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида бўлиб ўтган “Умумхалқ хайрия хашари”да фаол иштирок этдилар. Хашарда завод худудининг 6 гектарида кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Корхона худудидаги манзарали дархтлар, арчаларга шакл берилди ва бардерлар оқланди, ёввойи ўт-ўланлардан тозаланди, шунингдек 500 дона арчалар профилактик дориланди. 1500 метр узунликдаги лоток ариқлар, 1100 метр узунликдаги темир йўллари ва цехлардаги метал чиқиндилар тозаланди.
Тошкент минтақавий темир йўл узели корхоналарида ҳам Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация рахбариятининг 2021 йил
19 августдаги ИШ-06/986 - сонли хати ҳамда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг жорий йил
20 августдаги топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида умумхалқ ободонлаштириш хайрия хашари ташкил қилинди. Унда корхоналар атрофлари чиқиндилардан тозаланиб, манзарали дарахтлар оқланди ва уларга шакл берилиб, ҳудудларда санитария-гигиеник дезинфекция ишлари амлага оширлиди.