Сизни ва оила аъзоларингизни энг улуғ ва азиз бўлган Мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз йиллиги байрами билан чин қалбимдан табриклайман.
Мустақиллик энг олий неъматлардан биридир. Ўзбек халқининг қадр-қимматини, динини, миллий давлатчилигини тиклаб берган 1-сентябрь -Мустақиллик куни барчамизнинг қалбимизда Ватанимиз тарихидаги ёрқин саҳифага айланиб улгурган. 30 йил! Зеро, ушбу фурсат тарих учун қисқа давр бўлса-да, бунга осонлик билан эришилгани йўқ. Бугунга келиб ютуқларимиз кўпайгани сари халқимизнинг фаровонлиги, турмуш маданияти ва салоҳияти ҳам юксалиб бормоқда. Мустақиллик йилларида босиб ўтган шонли йўлимизга назар ташлаб, эртанги кунимизга, ўз куч ва имкониятларимизга бўлган ишончимиз янада ортмоқда.
Сизга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат, тинчлик-омонлик ёр бўлиб, республикамиз равнақи ва ривожи йўлида олиб бораётган олижаноб ишларингизда улкан зафарлар тилайман.
Ҳурмат билан,
Ўзбекистон темирйўлчилари ва
транспорт қурувчилари
касаба уюшмаси
Республика Кенгаши раиси
Қ. Сабиров