Ўзбекистон мустақиликка эришгач, мазкур ҳудуд турли манфаатдор кучларнинг нишонига айланди. Сиёсий мақсадларни дин ниқоби остида амалга оширишга интилувчи диний-экстремистик ва террорчилик гуруҳлари минтақага суқилиб киришга ҳаракат қилдилар.
Бугунги кунда минтақамизда, шу ҳудудда жойлашган мамлакатларни, демократик, ҳуқуқий, дунёвий тараққиёт йўлидан қайтаришга уринаётган турли хил экстремистик кучлар тинч хаётимизга раҳна солишга урунмоқда.
“Ўзтемирйўлмаштаъмир” унитар корхонасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2833-сонли “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Қарори ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарув раисининг 34-Ҳ-сонли “Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва мафкуравий иммунитетини ошириш тўғрисида” ги буйруғига асосан “Ўзтемирйўлмаштаъмир” УК ишчи-ходимлари иштирокида “Терроризм ва диний экстремизм давр муаммоси” ва “Транспорт тизимида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш” каби мавзуларида профилактика ва тарғибот тадбири ўтказилди. Унга Тошкент минтақаси ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бошқармаси ходимлари маёр Ш.Аманов, маёр Т.Халимов, Транспортда жиноят қидирув бўлими бошлиғи подполковник М.Гусейнян ҳамда капитан У.Самандаровлар таклиф этилди. Сўзга чиққанлар Юртимизда тинчлик, фаровонлик ва миллатлараро ўзаро тотувлик ҳукм сураётганлигини, бу бебаҳо неъматларнинг қадрига етиш барчамизнинг бурчимиз эканлигини таъкидлаб ўтдилар.
Худди шундай тадбир “Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш зводи”АЖ мажлислар залида ҳам ўтказилди. “Терроризм ва диний экстремизмга қарши кураш” ҳамда “Оммавий маданият ва одам савдоси-давр муаммоси” мавзуларида ёшлар учун давра сухбати ташкил этилди. Тадбир меҳмони Тўқимачи ТХБ бошлиғи подполковник С. Саъдуллаев йиғилиш қатнашчиларига мавзу доирасида батафсил маълумот берди. Барчамизга маълумки, одам савдоси иллати жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солаётган ХХI асрнинг жиддий муаммолардан биридир. Меҳнат миграцияси ҳамда ахборот алмашинувининг кучайиши одам савдоси билан шуғулланадиган жиноятчи гуруҳларга ўз қабиҳ ниятларини амалга оширишга имкон яратиб бермоқда.
Бугунги кунда долзарб масалалардан бири бўлган одам савдосининг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида юртимизда ҳам қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. Бу иллат билан курашишда нафақат давлат ташкилотлари, шу жумладан, нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда халқаро ташкилотлар ҳам манзилли ишларни амалга оширмоқда.