“Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖ раҳбарияти ҳамда касаба уюшмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан корхонадаги фидокорона ва самарали меҳнатлари, иш фаолиятидаги касбий ташаббускорлиги ҳамда юксак инсоний фазилатлари билан бошқаларга ўрнак бўлиб келаётган 30 нафар ишчи-ходимлар қимматбахо совғалар ва фахрий ёрлиқ билан муносиб тақдирландилар.
Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Рахбарият томонидан Мустақиллигимизнинг 30 йиллигини нишонлаш арафасида ишчи-ходимларга мустаҳкам соғлиқ, оилавий барқарорлик, бахт-саодат, тинчлик-тотувлик каби эзгу тилакларни тилаган ҳолда барчани байрам дастурхонига таклиф қилинди. Корхонадаги 600 нафар ишчи-ходимлар кўтаринки рух билан хурсандчиликда ушбу байрам тадбирида қатнашдилар.
“Андижон механика заводи” шўьба корхонасидаги узок йиллик самарали меҳнатлари, ишдаги ютуқлари билан ўз тажрибаларини ёшларга ўргатиб, жамоат ишларида фаол катнашиб келаётган 41 нафар ишчилар “Устоз – шогирд” анъанасига биноан “Завод фахрийси” унвони ва фахрий ёрлиғи билан тақдирландилар.
Шунингдек 1 нафар Норматов Икромжон Мойдинжанович “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти рахбарияти номидан “Фахрий темирйўлчи” белгиси ва Ўзбекистон Республикасида жорий этилган базавий ҳисоблаш микдорининг саккиз баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланди.
Бундан ташқари корхонанинг ишчи-ходимлари ўртасида шашка, шахмат, дарст ва дамино спорт мусобақалари ҳам ўтказилиб ғолиблар эсталик совғалари ва дипломлар билан такдирландилар.
Қўқон минтақавий темир йўл узели худудий қўмитасига аъзо барча корхона ва ташкилотларида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” мавзусида маънавият соатлари ўтказилди.
Ҳудудий қўмита ва бошланғич касаба уюшмалари томонидан 258 нафар ижтимоий кўмакка мухтож кўп болали оилалар фарзандларига мактаб ўқув қуроллари олиб берилди.
Қўқон вагон депоси ишчи-ходимлари ўртасида мини футбол ва Қамчиқ темир йўл масофаси корхонасида шахмат мусобақалари ўтказилиб, ғолиблар кубок ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
Байрам муносабати билан ижтимоий кўмакка мухтож ишчи-ҳодимларга моддий ёрдам ажратилиб, ногиронлиги бўлган ва ёлғиз қолган фахрийлар ҳолидан хабар олиниб, манзилли ёрдам берилди.