ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ХОРАЗМГА САЁҲАТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
06.09.2021

Хоразм Ўзбекистоннинг энг юқори сайёҳлик салоҳиятига эга минтақаларидан бири ҳисобланади. Мутахассисларнинг фикрича, Хоразм вилояти туристик экскурсия ресурсларининг зичлиги ҳамда улар таркибидаги тарихий-меъморий объектлар кўрсаткичи бўйича мамлакатимизда биринчи ўринда турар экан.
Бу юрт ўзининг қадимий обидалари, муқаддас зиёратгоҳлари, хушманзара табиати, бетакрор қадрият ва анъаналари билан жаҳон сайёҳларини ўзига ром этиб келмоқда.
Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ташаббуси билан “Тошкент минтақақий темир йўл узели” унитар корхонаси касаба уюшма Ҳудудий қўмитаси тасарруфидаги корхона,  ташкилот ва муассасаларда фаолият  кўрсатаётган 72  нафар ишчи-ходим учун Урганч шаҳрига сайёхат уюштирилди. Саёҳатчилар “Temir yo'l Kasaba Servis” масъулияти чекланган жамияти томонидан тузилган дастурга кўра Тошкентдан Хоразмга 3 кунлик дам олиш сафарига йўлга чиқдилар.
Темирйўлчилар учун саҳётнинг дастлабкиси Жалолиддин Мангуберди ҳиёбонидаги ёдгорликдан бошланди. Сўнгра Буюк ипак йўлининг марказий шаҳарларидан бири бўлган Хивани томоша қилиш учун “Ичан қалъа” меъморий мажмуасига йўл олдилар. Тошкентдан борган сайёҳлар шарқона бозорларини, миллий ҳунармандчилик сабоқлари ўтказиладиган махсус мактабларию тор кўчалари бўйлаб сайр қилиб, ноёб осори атиқаларга бой Хива музейларини завқ билан томоша қилдилар.
Хива шаҳрида 64 та мадраса ичидаги энг йириги ва чиройлиси бўлган Хива хони Муҳаммад Аминхон томонидан қурилган мадрасани, машҳур миноралардан бири, қурилиши  ниҳоясига етказилмаган Муҳаммад Аминхон минорасини кўздан кечирдилар.
Саёхатнинг учинчи кунини Боғот туманидаги “Қалажик қала” экотуризм мажмуасида якунлашди.

420
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна