ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

МИНИ-ФУТБОЛ МУСОБАҚАСИ БЎЛИБ ЎТДИ
20.09.2021

“Тошкент минтакавий темир йўл узели” унитар корхонасининг Касаба уюшма ҳудудий қўмитаси томонидан 2021 йил учун тасдқланган “Соғломлаштириш ва оммавий спорт тадбирлари” иш режаси ижросини таʼминлаш мақсадида спортнинг мини-футбол тури бўйича мусобақа ўтказилди.


 

Унда “Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасининг корхона ва ташкилотларидан “Оҳангарон” станцияси, Тошкент сигнализация ва алоқа дистанцияси, Салар темир йўл масофаси, Тошкент темир йўл масофаси, Ховос узели, “Ўзбекистон” локомотив депоси, Тошкент узел алоқа ва сигналлаштириш масофаси, “406-сонли Иқтисослаштирилган қурилиш монтаж поезди”, “1-сонли Энергомонтаж поезди” унитар корхонаси, “Экскаватор таъмирлаш заводи” унитар корхонаси, “Сардоба темир йўл агросаноат мажмуаси” ишчи-ходимларидан иборат спорт жамоалари иштирок этди.
Темирйўлчиларга хос ўтказилган дўстона ва қизиқарли мусобақа натижаларига кўра 1- ўрин “Ховос узели”, жамоасига, 2-ўрин “Тошкент темир йўл масофаси” (ПЧ-2), жамоасига, 3-ўрин эса “Тошкент узел сигнализация ва алоқа дистанцияси” (ШЧ -2) жамоасига насиб этди.
Мусобақа сўнггида ғолиб жамоаларга “Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасининг Касаба уюшма ҳудудий қўмитаси кўчма кубоги ҳамда совринлари топширилди.



“Бухоро минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси тасарруфида бўлган корхона ва ташкилотларнинг эркак ишчи-ходимлари ўртасида “Локоматив” марказий жисмоний спорт клубининг “Самарқанд” филиалида спортнинг мини-футбол тури бўйича мусобақа ўтказилди.
Мусобақанинг биринчи босқичида ғолибликни қўлга киритган кучли жамоалар мусобақа кубоки учун беллашишди. Қизиқарли ўтган мини-футбол мусобақасида, 1-ўринни ПМС-17 ташкилоти жамоаси, 2-ўринни ПДМ–Бухоро ташкилоти жамоаси ва 3-ўринни эса Самарқанд электр билан таʼминлаш масофаси корхонаси жамоси эгаллади.
Барча мусобақа совриндорлари ва фаоллари “Бухоро минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси раҳбарияти ва “Бухоро МТУ” УК касаба уюшма Ҳудудий қўмитасининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.


455
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна