ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ТЕМИРЙЎЛЧИЛАР ТАРМОҚ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИНИНГ ЭЪТИБОРИДАН МИННАТДОР
24.09.2021

Юртбошимиз томонидан ички туризмни янада ривожлантириш ва одамларда маданий меросларга бўлган қизиқишини кучайтириш, шунингдек бўш вақтларини самарали ташкил этиш борасидаги қатор топшириқлар берилган. Уларнинг ижроси юзасидан жорий йилнинг бугунги кунига қадар жами 9 ой давомида Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашида айтишга арзигулик бўлган бир қатор намунали ишлар амалга оширилди. Ватанимиз равнақи йўлида беминнат хизмат қилиб келаётган темирйўлчилар учун Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Қ.Сабиров томонидан Жамоавий саёҳат ташкил этиш бўйича ижроия қўмитаси қарорлари қабул қилинди.
Унга кўра, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг барча корхона ташкилотларида фаолият юритаётган ишчи-ходимлар учун юртимизнинг қадимий ва навқирон шаҳарлари бўйлаб саёҳат уюштириш мақсадида “Temiryo'l Kasaba Servis” МЧЖ томонидан қизиқарли ва мароқли, айниқса барчани ёдида қоладиган мазмунли дастурлар тузилди.
Ушбу дастурларнинг амалда бажарилиши учун Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши бюджетидан беш юз миллион сўм миқдорида маблағ ажратилди. 

Қўнғирот минтақавий темир йўл узели унитар корхонасининг 72 нафар меҳнаткашлари Гўри Амир мақбараси, “Шохи-Зинда” мажмуаси, Мирзо Улуғбек расадхонаси, Регистон майдони, Ҳазрати Хизр масжиди ҳамда Биринчи Президетимиз Ислом Каримовнинг қабрини зиёрат қилиш мақсадида Самарқанд шаҳрига, Бухоро вилояти бўйлаб эса “Етти пир”га саёҳат қилдилар. Улар бугунги кунга келиб дунёга машхур бўлган, чет эллик сайёҳларнинг тили ва дилидан жой олган юқоридаги шаҳарлардан олам-олам таъсуротлар билан қайтдилар. 

Бухоро, Термиз, Қарши, Қўқон ҳамда Тошкент минтақавий темир йўл узели унитар корхоналаридан жами 410 нафар ишчи-ходимларнинг талаб ва таклифларига кўра Хоразм вилоятининг Урганч ва Хива шаҳарларига туризм ташкил қилинди. Саёҳат давомида буюк ватандошимиз Жалолиддин Мангуберди ҳайкалини зиёрат қилишди.
 “Ичан Қалъа” ноёб меъморий ёдгорлик мажмуаси, Хоразм халқ меъморчилигининг буюк намунаси бўлган ёдгорлик обидаларидан “Қадимги Хоразм” музейи, “Кўхна Арк” саройи, “Оқ шайх бобо” тепалиги, “Хон қозихонаси” интеръери, “Ислом Хўжа” минораси, “Жума масжид” Хоразм ёғоч ўймакорлиги музейи, “Хоразм табиати” музейи, “Абдуллахон” мадрасаси, “Хоразм ҳунармандчилиги” музейи, “Тош ховли” саройи умуман олганда очиқ осмон остидаги музейни завқланиб томоша қилишди. Хоразмга қилган уч кунлик ташрифлари давомида нафақат саёҳат балки, ташкил қилинган маданий-маърифий тадбирлардан ҳам бахраманд бўлдилар.
Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши ташаббуси билан, сайёхатни мақсад қилиб аммо имкон топа олмай турган темирйўлчилар ташкилотчиларга унутилмас, қулай шароитлар билан ташкил қилинган мазмунли ва фойдали саёҳат, уларга кўрсатилган эътибор учун ўзларини чексиз миннатдорчиликларини билдириб, саёҳатдан одатдаги кундалик ҳаётга янги куч-ғайрат ва маънавий озуқа олган ҳолда қайтдилар.

511
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна