Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан мамлакатимизда туризмни изчил ривожлантириш истиқболлари, сайёҳлик объектларидан самарали фойдаланиш, кўрсатилаётган хизмат турлари сифатини ошириш, юртимизнинг диққатга сазовор жойларига сайёҳлар оқимини кўпайтириш бўйича қабул қилинган қатор қарорларида белгилаб берилган вазифалар ижросига кўмаклашиш ҳамда “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори остида ички туризмни ривожлантириш мақсадида
24-26 сентябрь кунлари “Тошкент механика заводи” АЖ нинг 20 нафар ишчи-ходимларига Бухоро шаҳрига саёҳат уюштирилди. Улар Бухорои-шариф номини келиб чиқишидан токи бугунги кунгача бўлган тарихи билан танишиб, етти пирни зиёрат қилишди.