ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

“КЕКСАЛАР ҲАФТАЛИГИ” ДОИРАСИДАГИ ТАДБИРЛАРДАН ЛАВҲАЛАР
13.10.2021

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги 816-сонли қарори билан 4-10 октябрь кунлари “Кексалар ҳафталиги” деб белгиланди. Шу муносабат билан Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг “Кексалар ҳафталиги”ни ўтказиш бўйича тадбирлар режасига кўра тизимдаги корхона, ташкилотларнинг касаба уюшма қўмиталари томонидан бир қатор савобли ишлар амалга оширилди.
Хусусан, Бухоро минтақавий темирйўл узели УК ҳамда Ҳудудий касаба уюшмаси билан ҳамкорликда тасарруфда бўлган корхона, ташкилот ва муассасаларда узоқ йиллар давомида меҳнат қилиб, пенсияга чиққан 150 нафар кекса фаҳрийларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида уйларига ташриф буюрилиб озиқ-овқат махсулотлари жамланмаси тарқатилди.
Шунингдек, Ҳудудий қўмита тасарруфидаги корхона, ташкилот ва муассасалар бошланғич касаба уюшма ташкилотлари томонидан ҳам нафақадаги 100 нафар кекса ва фаҳрийлар ҳолидан хабар олиниб, уларга эсталик совғалари улашилди. 105 нафар кекса ва фахрийлар учун эса Бухоро ва Самарқанд шаҳарларининг диққатга сазавор жойларига саёҳатлар ташкил қилинди. Бундан ташқари Самарқанд ҳудудидаги темир йўл ташкилоти ҳамда муассаларининг фаҳрийлари ўртасида спортнинг шахмат ва шашка турлари бўйича мусобақалар ўтказилди, ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирланди. Бухоро вагон депосида “Касбим-фахрим” мавзусида кекса авлод вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Термиз минтақавий темир йўл узели УК касаба уюшма ҳудудий қўмитасига аъзо корхоналарнинг бошланғич касаба уюшма қўмитасининг ходимлари хафталик доирасида фаол иштирок этдилар. Улар 64 нафар пенсионерларга ўз корхона ва ташкилотлари бошланғич касаба уюшма қўмиталари томонидан жами 20 млн сўмлик озиқ-овқат махсулотлари жамламаси билан уйларига ташриф буюриб кексалар ҳолидан хабар олдилар.

 

Қўқон минтақавий темирйўл узели УКнинг 36 нафар узоқ йиллар самарали меҳнат қилган, кўплаб шогирдлар етиштириб чиқарган фахрийлар учун 7-9 октябрь кунлари Тошкент ва Хива шаҳарларига туристик саёҳати ташкил этилди. Қўқон локомотив депосида фахрийлар ва ёшлар учрашуви ўтказилди. Ташриф буюрган 26 нафар фаҳрийларга депо маъмурияти томонидан совғалар улашилди. Худди шундай тадбир Қўқон темир йўл транпорти касб-хунар коллежида ҳам ўтказиди. Бундан ташқари 18 нафар ёлғиз пенсионерларни уйларига ташриф буюрилиб, уларнинг холларидан манзилли хабар олинди.
“Қуюв-механика заводи” ШК раҳбарияти ҳамда касаба уюшма қўмитаси ҳамкорлигида 2021 йил 7-октябрь куни “Касбим фахрим” мавзусида меҳнат фаҳрийлари, пенсионерлар ҳамда уч авлод вакиллари билан учрашув ташкил қилинди. 


8-октябрь куни эса нафақадаги кекса нуронийларни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги тасарруфидаги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси, “Шон-шараф музейи” ва Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хотира майдонига зиёрат ва саёҳатга олиб борилди.


 
09 октябрь куни “Ўзтемирйўлмаштаъмир” УК касаба уюшма қўмитаси томонидан Кўхна Хива шаҳрига корхонанинг 29 нафар ишчи-ходимлари ва 7 нафар кўп йиллик иш тажрибасига эга бўлган пенсионерлари саёҳатга юборилди. Улар шаҳарнинг диққатга сазовор жойларида бўлиб маданий хордиқ чиқариб ташкилотчиларга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.


435
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна