ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ТИЛ – МИЛЛАТ МАДАНИЯТИНИНГ КЎЗГУСИ
22.10.2021

Мустақиллик йилларида она тилимизнинг мақомини тиклаш, ўзбек тилини кенг истеъмолга киритиш маънавий соҳадаги ислоҳотларнинг ўзагига айланди. 
Тилнинг бутун қудрати, сеҳру жозибаси, аввало, ана шу тилнинг яшовчанлигида, унда яратилган бадиий адабиётда намоён бўлади. Шу боис ўзлигини таниган ҳар бир миллат она тили ва адабиётини асраб-авайлайди, унинг ривожи йўлида бор куч-салоҳиятини сафарбар этади.
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятига қарашли корхона-ташкилотларда касаба уюшма қўмиталари билан хамкорликда тил байрамига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди. Хусусан, Марказий клиник касалхонада давлат тили қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан ёшлар етакчиси ва касаба уюшма қўмитаси биргаликда байрам тадбири ташкил этилди. Унда шифокор ва хамширалар ўртасида шеърхонлик ўтказилиб, видеоролик шунингдек кўргазмали материаллар намойиш этилди. Тадбир сўнггида ҳар бир бўлимга китоб совға қилинди.


 
Худди шундай тадбир “Тошкент механика заводи” АЖ ёшлар етакчиси ҳамда Касаба уюшма қўмитаси корхона ёшлари иштирокида учрашув ташкил этилди. Унга Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси адабий тарғибот ва тадбирларни бошқариш бўлим бошлиғи Ф.Худойқулова ташриф буюрди. Тадбир сўнгида корхонанинг ёш ижодкор шоирлари ўз қаламларига мансуб шеърларини ўқиб эшиттиришди.


 
Қўнғирот минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси тасарруфидаги корхона ва ташкилотлар ва Қўнғирот туман хокимлиги билан ҳамкорликда бўлиб ўтган байрам тадбирида мазмунли концерт дастури ҳамда китоб кўргазмаси намойиш этилди.
Ташкилотчилар томонидан байрамда фаол иштирок этганлар “Фахрий ёрлиғ” ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 
 

383
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна