Жорий йилнинг 3-ноябрь куни Хоразм вилоятининг касаба уюшма ходимлари ва фаоллари учун касаба уюшмалар куни муносабати билан “Аёллар дафтари” бўйича Хоразм вилояти штаби раҳбари - Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Сабиров Қутлимурод Сабирович бошчилигида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбир аввалида Республика Кенгаши раиси сўзга чиқиб, тўкин дастурхон атрофида йиғилган байрам сабабчиларига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси, Рафиқов Қудратилла Мирсагатовичнинг чин қалбдан билдирган самимий тилакларини ўқиб эшиттирди.
Шундан сўнг, тадбирнинг асосий қисмига кўра вилоятда фаолият юритаётган бир гурух касаба уюшмалари ходимларига, “Аёллар дафтари” бўйича беминнат хизмат кўрсатган сектор рахбарларига ҳамда Хоразм вилоят ҳокими Эрманов Фарход Уразбоевичга “Касаба уюшмаларига 1 йил” эсдалик кўкрак нишони тантанати топширилди.
Бундан ташқари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси мукофоти Лауреати, Республика кўрик-танловининг ғолиби пул мукофоти ҳамда диплом билан тақдирланди. “Аёллар дафтари” билан ишлашда ўзининг фидокорона меҳнати билан барчага намуна кўрсатган масъуллар ҳам ҳам четда қолмаган ҳолда муносиб рағбатлантириди. Шундан сўнг йиғилганларга байрам концерт дастури ҳавола қилинди.