Жорий йилнинг 3-7 ноябрь кунлари Ўзбекистон Касаба уюшмалари куни байрамига бағишлаб касаба уюшмалари тизимида меҳнат қилаётган ходимлар, фаоллар, ҳамда турли соҳа мутахассислари ўртасида “Спорт – саломатлик гарови” шиори остида спортнинг стол тенниси, дартс, бадминтон, шахмат, шашка, мини футбол турлари бўйича спартакиада ўтказилди.
Унда 300 нафардан зиёд ходимлардан тузилган тармоқ касаба уюшмалари ходимлари, шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси аппарати ва тасарруфидаги ташкилотлардан ташкил этилган 30 жамоа ўзаро беллашдилар. Ушбу мусобақада Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмасиниг нафақат иш фаолиятида балки, спортда ҳам беллаша оладиган 14 нафар ходимлари иштирок этиб юқори натижаларга эришдилар. Хусусан мини футбол бўйича Темирйўлчилар касаба уюшмаси 27 жамоа орасида 3-ўринни эгалладилар. Шунингдек аёллар ва эркаклар ўртасида бўлиб ўтган стол тенисида 2-ўрин, аёллар ўртасида шахмат мусобақасида фахрли 2-ўринни қўлга киритиб, умумжамоа кўрсатгичи бўйича 3-ўринни эгалладилар. Жорий йил 8 ноябр куни Тошкент шаҳридаги Таэквандо Федерацияси биносида ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.