ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

"ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ" АЖ БОШҚАРУВ РАИСИНИНГ ТАБРИГИ
11.11.2021


Ҳурматли Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси ходимлари!

 Сизларни ва Сизлар орқали жамоа аъзоларингизни 11 ноябрь “Касаба уюшмалари куни” билан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг бутун жамоаси ҳамда шахсан ўз номимдан самимий табриклайман. Аввало, Сизларга сихат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик шунингдек, Юртимизнинг буюк келажаги, халқимизнинг бахт-саодати, касаба уюшмаси фаолиятининг бундан-да юксак тараққиёти йўлида олиб борилаётган кенг қамровли фаолиятингизда улкан зафарлар тилайман.
Касаба уюшмаларининг бевосита бошчилигида тизим ишчи-ходимларининг ҳақ-ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш доимо эътиборда бўлиб, қарийб бир асрлик тарихга эга бўлган ҳозирга келиб ўз сафларида 90 мингдан ортиқ касаба уюшма аъзоларини бирлаштирувчи Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши бугунги кунга қадар “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви билан тузилган Тармоқ келишувида белгиланган соҳанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида ишчи-ходимларга қулай меҳнат шароитлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш, бандлик ҳамда ижтимоий кафолатлар ўрнатиш мажбуриятларини бажариб келмоқда. Айниқса, ташкилотнинг фаолияти коронавирус пандемияси даврида яна ҳам яққол намоён бўлди. Иш берувчи касаба уюшма қўмитаси билан хамкорликда синовли кунларда бир ёқадан бош чиқариб, биргаликда елкама-елка туриб касаллик билан курашишда амалга оширилиши керак бўлган чора-тадбирлар асосида чиқарилган фармойиш, қарор ва қонунларни хаётга тадбиқ қилиб келинди.
Ана шундай савобли, хайрли ишларингизда муваффақиятлар ёр бўлсин!
  Чексиз эҳтиром билан,

“Ўзбекистон темир йўллари”
акциядорлик жамияти
бошқаруви раиси в.б.
  Хуснутдин Хасилов

323
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна