2021 йил 3 ноябрь куни Термиз минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси касаба уюшмаси Худудий қўмитасига аъзо ташкилотларда 11 та оила иштирокида Касаба уюшма ходимлари куни муносабати билан “Отам, онам ва мен-спортчилар оиласи” шиори остида спорт тадбири ўтказилди. Унда “Тўсиқлар оша”,“Қопларда сакраш” “Мохир хужумчи” ва “Арқон тортиш” эстафеталари бўйича куч синашдилар. Натижаларга кўра ғолиблар касаба уюшмасининг қимматбахо совғаси, медал ва фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.
Бундан ташқари спорт мусобақасида ўзларининг ахлоқ-адоби ва муносиб иштироклари инобатга олинган оилавий жамоалар ташкилий қўмитанинг қарорига кўра турли хил номинациялар бўйича рағбатлантирилдилар.