ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

СПОРТНИНГ ОММАВИЙ ТУРЛАРИ БЎЙИЧА МУСОБАҚАЛАР
09.11.2021

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2021 йил 15 октябрдаги 2-93-“с”-сонли “Касаба уюшмалари куни”ни нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги Ижроия қўмита қарори ижросини таъминлаш, “Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси Ҳудудий касаба уюшма қўмитасида фаолият кўрсатаётган корхона, ташкилот ва муассасалар касаба уюшма ходимларини янада соғломлаштириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида жорий йилнинг 6 ноябр куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманининг сўлим масканида жойлашган “Хумсон” дам олиш оромгоҳига экотуризм уюштирилди. Экотуризм вақтида спортнинг стол тенниси ва шашка мусобақалари ташкил этилди. Стол тенниси бўйича эркаклар ўртасида ўтказилган қизиқарли ва дўстона мусобақада “Темирйўлтаъмин” масъулияти чекланган жамияти, 203-сонли Тажриба йўл машина стансияси, Тошкент темир йўл техникуми жамоаси ғолиб бўлди. Аёллар ўртасида ўтказилган шашка бўйича мусобақада “Сардоба темир йўл агросаноат мажмуаси” унитар корхонаси, “Экскаватор таъмирлаш заводи” ҳамда Марказий темир йўл клиник касалхонаси Касаба уюшма қўмиталари раислари ғолиб бўлди. Мусобақа якунида ғолибларга “Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси Ҳудудий касаба уюшма қўмитасининг совринлари топширилди.


“Қарши минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси Ҳудудий касаба уюшма қўмитаси томонидан 11 ноябр – “Касаба уюшмалари ходимлари куни” муносабати билан узелга қарашли корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилиб келаётган ишчи-ходимлар ўртасида спортнинг оммавий турлари бўйича ўтказилаётган спартакиаданинг мини - футбол тури бўйича мусобақа ўтказилди. Корхона ва ташкилотлар ўртасида тузилган жамоалар гуруҳларга бўлиниб, жамоаси шаънини ҳимоя қилиш йўлида ўзаро беллашди. Ўз-ўзидан мусобақа қизғин беллашув асосида ўтди. Ғолиблик учун курашишда кимнинг қўли баланд келиши фақатгина мусобақа сўнггида маълум қилинди. Мусобақа якунига кўра, 1-ўрин Қарши алоқа ва ишорат муассасасига насиб этди. 2-ўринни Қарши темир йўл таъмирлаш корхонаси эгаллади. Кучли учликдан “Қарши” вагон депоси жамоаси жой олди. Ғолиб жамоалар “Фахрий ёрлиқ” ҳамда пул мукофотлари билан тақдирланди.


Бундан ташқари "Қарши минтақавий темир йўл узели" унитар корхонаси Касаба уюшма ҳудудий қўмитасига аъзо корхона, ташкилот ва муассасаларида ишлайдиган ишчи-ходимлар ўртасида спортнинг оммаввий турлари дартс, стол тениси, баскетбол тўпини саватчага ташлаш, узунликка сакраш ҳамда 60 метрга югуриш бўйича спартакиада ўтказилди.
Ғолиблар фахрий ёрлиқ ҳамда пул мукофотлари билан тақдирландилар.



410
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна