Қўнғирот минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси ва унинг тасарруфидаги корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган темирйўлчи оилалар ўртасида “Отам, онам ва мен” номли спартакиада ўтказилди.
Унда 8 та оилавий жамоа иштирок этиб, ғолиблар касаба уюшма қўмитасининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.
Байрам муносабати билан Қўнғирот электр таъминлаш масофаси ва Қўнғирот йўл машина станцияси касаба уюшмаси қўмиталари томонидан жами 56 нафар ишчи-ходимлар учун қадимий тарихий Хива шаҳрига ва Мўйноқ туманининг диққатга сазовор жойларга саёҳат ташкиллаштирилди.