ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

БУХОРОДА НАМУНАВИЙ СПОРТ ТАДБИРЛАРИ
12.11.2021

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ижроия қўмитасининг 2021 йил 29 октябрдаги 2-100 “с” қарорини ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси Ҳудудий касаба уюшма қўмитаси ҳамда тасарруфида бўлган корхона, ташкилот ва муассасаларнинг ишчи-ходимлари ўртасида “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни”га бағишланиб 2 босқичда “Отам-онам ва мен спортчи оила” спорт мусобақалари ўтказилди.

 

1-босқичда - Самарқанд ҳудудидаги корхона, ташкилот ва муассасаларнинг 7 нафар оилавий жамоалари қатнашди. Мусобақалар натижасига кўра Зиёвутдин темир йўл масофаси оператори С.Боймуродовлар оилавий жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллади.
2-босқичда - Бухоро ва Навоий ҳудудидаги корхона, ташкилот ва муассасаларнинг ишчи-ходимлари ўртасида яъни, 15 нафар оилавий жамоа иштирокида ўтказилди. Унга кўра Бухоро йўл хизмат устахонаси чилангари А.Сафаровлар оилавий жамоаси ғолиб деб топилди.


 
Мусобақаларда иштирок этган ҳар бир оилавий жамоага Ҳудудий касаба уюшма қўмитаси томонидан қимматбахо совғалар топширилди.
     2021 йил 10 ноябр куни “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни”га бағишлаб Бухоро МТУ УК Ҳудудий касаба уюшма қўмита ходимлари ва бошланғич касаба уюшма ташкилоти раислари (эркаклар ва хотин-қизлар) ўртасида спортнинг шахмат ва шашка мусобоқалари ўтқазилди. Мусобоқа қизғин, баҳсларга бой ва кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. 


1-2-3-ўринларни эгаллаган Ҳудудий қўмита ходимлари ва бошланғич касаба уюшма ташкилот раисларига Ҳудудий қўмита томонидан қимматбаҳо совғалар топширилди.

305
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна