ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ОТАМ, ОНАМ ВА МЕН-СПОРТЧИЛАР ОИЛАСИ
10.11.2021

Қўқон “Минтақавий темир йўл узели” касаба уюшма Худудий қўмитаси ташаббуси билан 9- ноябр куни Андижон минтақаси ва 10 ноябрь куни Қўқон минтақаси бўйича “Отам, онам ва мен – спортчилар оиласи” деб номланган мусобақалар ташкил этилди.
Мусобақалар жуда кўтаринки рухда ўтказилиб, Андижон минтақаси бўйича 1- ўринни Андижондаги бирлашаган темир йўл шифохонаси жамоаси, 2-ўринни "Қўқон минтақавий темир йўл узели" Андижон минтақаси жамоаси ва 3-ўринни "Қўқон" локомотив депоси "Андижон" филиали оилавий жамоалари эгаллашди.

Қўқон минтақаси бўйича 1-ўринни "Олтиариқ" вагонларни буғлаб ювиш корхонаси, 2-ўринни Қўқон сигналлаштириш ва алоқа дистанцияси жамоаси ва 3-ўринни Қамчиқ темир йўл масофаси жамоалари эгаллашди.
Мусобақа ғолибларига қимматбахо совғалар, медал ва дипломлар берилди. 


Шу жумладан мусобақаларда иштирок этган барча болажонлар ва аёлларга хам эсдалик совғалари тақдим этилди


290
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна