ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)
ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)
Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқарма касаба уюшма қўмитаси ва Ёшлар иттифоқи кенгаши томонидан аёллар ва эркаклар ўртасида спортнинг “Стол тенниси - 2021” мусобақаси ўтказилди.
Мусобақа натижалари бўйича эркаклар ўртасида 1-ўринни Қўқон ҳарбийлаштирилган отряд ходими М.Султонов, 2-ўринни Тошкент стационар ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди ходими З.Рахматов ва 3-ўринни бошқарма бошлиғи маслахатчиси Р.Азимовлар эгаллашди.
Аёллар ўртасида 1-ўрин бошқарма нозири А.Мўминова, 2-ўрин Тошкент ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди хисобчиси Н.Мамарасулова ва 3-ўрин Ўзбекистон ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди нозири Д.Исмоиловаларга насиб қилди.
Ғолиблар ва иштирокчилар эсдалик совғалар билан тақдирландилар.