ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

КАСАБА УЮШМА ХОДИМЛАРИ РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ
13.11.2021

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2021 йил 15 октябрдаги 2-93-”с”- сонли “Касаба уюшмалари куни”ни нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги Ижроия қўмита қарори ижросини таъминлаш, мақсадида Тошкент минтақавий темир йўл узели касаба уюшма ҳудудий қўмитасида йиғилиш бўлиб ўтди

Унда узелга қарашли корхона-ташкилотларнинг касаба уюшма қўмиталари раислари ва фаоллари иштирок этдилар. Йиғилиш аввалида касаба уюшма ҳудудий қўмитаси раиси Сабиров Ғуломбой Гафурович сўзга чиқиб, самимий тилакларни билдирган ҳолда байрам билан табриклар экан, сўнгги йилларда хукуматимиз томонидан касаба уюшмаларига қаратилаётган эътибор, темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаларидаги ўзгаришлар ва янгиликлар ҳамда Тошкент минтақавий темир йўл узелига қарашли касаба уюшмалри ходимларининг фаолиятига қисқача тўхталди. Шундан сўнг узелга қарашли касаба уюшмалари ходимларидан бир гурухини самарали меҳнатлари, ташаббускорлиги ва ташкилотчилиги ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироклари учун тақдирлаб, рағбатлантирувчи совғаларни топширди.

298
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна