Термиз минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси касаба уюшма ҳудудий қўмитасида “Касаба уюшмалари куни” муносабати билан хизмат фаолиятини юритаётган ва айни кунларда кексалик гаштини суриб нафақада ўтирган касаба уюшма ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда касаба уюшма ҳудудий қўмитаси раиси Даминов Ғуломжон барчани байрам билан табриклаб, пенсионерларга совға-салом улашди. Ушбу йиғилишнинг давоми байрамона безатилган дастурхон устида давом эттирилиб, ундан сўнг Сурхондарё вилоятининг диққатга сазовор жойларига саёхат уюштирилди.