ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ЎЗБЕКИСТОН КАСАБА УЮШМАЛАРИ КУНИДА ТАНТАНАЛИ БАЙРАМ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ
11.11.2021

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан 11 ноябрь – Ўзбекистон Касаба уюшмалари куни муносабати билан Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида “Янги Ўзбекистон – янги касаба уюшмалари” шиори остида тантанали байрам тадбири ўтказилди.
Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, унинг ҳудудий кенгашлари, тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашлари, ҳамкор вазирлик, идора ва ташкилотлар, ҳорижий касаба уюшма марказлари вакиллари, касаба уюшма фаоллари ҳамда турли соҳаларда ишлаётган меҳнаткашлар иштирок этдилар.
Тадбир аввалида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Касаба уюшмаларига байрам табриги ўқиб эшиттирилди.
Тантанали тадбирда муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан инсон манфаатларини таъминлаш йўлида ўтган 5 йил давомида жамият ҳаётининг барча жабҳаларида бирдек олиб борилган кенг кўламли ва тизимли ислоҳотлар ҳамда янгиланишлар, уларнинг салмоқли натижалари алоҳида таъкидланди. 
Байрам тадбирида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Ватанимиз равнақи йўлида бор имкониятларини ишга солиб, фидокорона меҳнат қилаётган инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни муносиб рағбатлантириш, кўп йиллик илғор иш тажрибасига эга бўлган инсонларни эъзозлаш мақсадида амалга оширилган турли ижтимоий лойиҳалар ва кўрик-танловлар ғолиблари тақдирландилар.
Хусусан, Ватанимиз тараққиёти ва унинг қудратини юксалтириш йўлидаги ишларда фаол иштирок этаётган, меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, касаба уюшмалари нуфузини оширишга муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ юртдошларимиз Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “Эҳтиром нишони” билан тақдирланди. Мукофотни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиков топширди. Улар ичида Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг бош ҳуқуқий маслахатчиси Азизов Акбар Джамалитдинович ҳам ушбу мукофотга лойиқ деб топилди. 



Намунали фаолияти билан барчага ўрнак бўлаётган, шунингдек касаба уюшмалари нуфузини оширишга салмоқли ҳисса қўшиб келаётган ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, таълим, фан ва адабиёт, соғлиқни сақлаш, маданият ва санъат, спорт, хизмат кўрсатиш, коммуникациялар, ҳуқуқ-тартибот соҳалари вакилларидан 14 нафарига “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси лауреати” мукофоти топширилди.
Шундан сўнг иқтидорли ва истеъдодли ёшларни тарбиялаётган ўқитувчиларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Халқ таълими вазирлиги иштирокида таълим муассасаларининг математика, физика, кимё, биология, инглиз тили, информатика ва ахборот технологиялари фанлари ўқитувчилари ўртасида ўтказилган “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Лауреати мукофоти” Республика кўрик-танлови ғолиблари тақдирландилар.
Тантанали тадбирда “Энг яхши маҳалла раиси”, “Энг яхши сектор раҳбари”, “Энг намунали аёл иш берувчи”, “Касаба уюшмалари Федерацияси лауреати” танловларида 1-ўринни қўлга киритган ғолибларга диплом ва Президент совғаси сифатида “Жентра” автомобили, 2-ўринга сазовор бўлган иштирокчиларга диплом ва Президент совғаси сифатида “Кобальт” автомобили, 3-ўрин соҳибларига диплом ва Президент совғаси сифатида “Спарк” автомобили калитлари топширилди. Барча ғолибларга мукофотларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиков топширдилар.

Тадбирнинг тақдирлаш қисмидан сўнг иштирокчилар учун таниқли санъаткорлар иштирокида ташкил этилган концерт дастури намойиш этилди.

415
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна