Алишер Навоий номидаги Давлат академик Катта театрида “Ўзбекистон Касаба уюшмалари куни” муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.
Унда Ватанимиз тараққиёти ва унинг қудратини юксалтириш йўлидаги ишларда фаол иштирок этаётган, меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, касаба уюшмалари нуфузини оширишга муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ юртдошларимиз Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “Эҳтиром нишони” билан тақдирланди. Мукофотни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиков топширди. Улар орасида Ўзбекистон Республикаси прокуратурасининг “Фахрий ходими” Акбар Азизов ҳам бўлиб, у 2018 йилдан бугунга қадар Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг бош ҳуқуқий маслаҳатчиси сифатида меҳнат қилиб келмоқда.
Юқори бошқарув маҳоратига эга, тажрибали, масъулиятли, касаба уюшмалари тизимида катта обрўга эга Акбар Азизов 42 йиллик фаолияти давомида юқори ташкилотларда турли лавозимларда хизмат қилган.
Бугунги кунда Республика Кенгашида Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш, бошланғич касаба уюшма ташкилотлари фаолиятини намунали ташкил этиш, касаба уюшма аъзоларининг меҳнатга доир, ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, бандликка кўмаклашиш ишларига ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшиб келмоқда. У меҳнаткашларни ижтимоий қўллаб-қувватлашда, меҳнат ҳуқуқларини ҳимоялашда, ҳуқуқий маданиятини оширишда самарали фаолият кўрсатмоқда.
Акбар Азизов касаба уюшмасидаги фаолиятида бошланғич ташкилотлардаги меҳнат аҳли, ёшлар ва аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларда юксак маънавиятни шаклантириш масалаларига амалий ёрдам бериб келмоқда.
Биз Акбар Джамалитдиновични Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг олий унвони билан Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси ходимлари номидан чин қалбдан муборакбод этиб, энг самимий тилакларни билдириб қоламиз.
Ўзбекистон темирйўлчилари ва
транспорт қурувчилари касаба уюшмаси
Республика Кенгаши жамоаси