“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг корхоналаридан бири “Шарғункўмир” акциядорлик жамиятида бугунги кунда 733 нафар ишчи-ходимлар фаолият юритиб, улардан 55 нафарини аёллар, 108 нафарини эса 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил қилади.
Ҳисобот даврида корхона ходимларининг ўртача иш ҳақи 4 408 860 сўмни ташкил қилиб, 2020 йилнинг 9 ойлигига нисбатан 911 109 сўмга ёки 26,0 фоизга ошишига эришилган.
2021 йил 16 ноябрь куни Сурхондарё вилояти “Шарғункўмир” акциядорлик жамияти ишчи-ходимлари ҳамда у ерда меҳнат қилиб келаётган ёшлар билан очиқ мулоқат тарзидаги учрашув бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисининг ўринбосари М.Розиметов, меҳнат ҳуқуқ инспектори О.Холбоев, Термиз минтақавий темир йўл узели касаба уюшма ҳудудий қўмитасининг раиси Ғ.Даминов, “Шарғункўмир” АЖ бош директори ўринбосари Ж.Шайматов ва бош мухандиси Ш.Сурхановлар иштирок этдилар.
Ушбу очиқ мулоқот давомида ҳозирги куннинг долзарб мавзулари билан бирга акциядорлик жамияти рахбарияти томонидан ёшларга яратиб берилаётган шароитлар тўғрисида сухбатлашилди. Шунингдек, мавжуд муаммоларнинг ечими, ёш кадрларни қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан савол-жавоблар уюштирилди. Бу борада ёш ишчи-ходимлар корхонани ривожлантириш, янги технологиялар киритиш бўйича ўз таклифларини беришди.
Қизиқарли давра сухбатидан сўнг 2021 йил 16 ноябрь кунидаги Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2021 йил 12 ноябрдаги №2-106 “с”-сонли Ижроия қўмитаси қарори ва Республика Кенгаши Уставининг 4.6-бандига мувофиқ, ўзининг “Шарғункўмир” акциядорлик жамиятида намунали меҳнати билан касаба уюшма аъзоларига ўрнак бўлаётган, ташаббускор ва ташкилотчи, жамоат ишларида фаоллик кўрсатиб келаётган ишчи-ходимларнинг 100 нафари рағбатлантирилиб, уларга 500.000 (беш юз минг) сўмдан пул мукофоти берилди. Кўрсатилган эътибордан манмнун бўлган меҳнаткашлар Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисига ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбарияти ва мутасаддиларига ўзларининг миннатдорчиликларини билдиришди.
Шундан сўнг Республика Кенгаши раисининг ўринбосари М.Розиметов бошчилигида “Шарғункўмир” АЖ да ишлаб чиқариш билан боғлиқ амалга оширилган модернизация, қурилиш ишлари ва ишчи-ходимларга яратиб берилган шароитлар ўрганилди. Улар ишчи-ходимлар учун барча участка, цех ва бўлимларда ишлаш учун яратилган шароитлар билан танишар эканлар, тиббий ёрдам кўрсатиш хонаси, усталар ва бўлим бошлиқлари хоналари, овқатланиш, дам олиш ва ювиниш хоналари тўлиқ мукаммал таъмирланиганига гувох бўлдилар.