ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ОИЛАВИЙ МУСОБАҚА
22.11.2021

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ташабуси билан Тошкент минтақавий темир йўл узели касаба уюшма ҳудудий қўмитаси хизмат кўрсатаётган корхона, ташкилот, муассасалар касаба уюшма аъзолари ва уларнинг оила аъзолари ўртасида “Отам, онам ва мен” спорт мусобақаси ташкил этилди.
Унда оталар ўртасида югуриш, оналар ўртасида дартс, фарзандлар ўртасида кегли ва оилавий арқон тортиш спорт мусобақалари ўтказилди. Мусобақада жами 17 та оилалар иштирок этдилар.
Югуриш мусобақасида 1-ўринни Тошкент темир йўл техникуми ходими, 2-ўринни “Сардоба” темир йўл агросаноат мажмуаси ходими, 3-ўринни Тошкент алоқа ва сигналлаштириш масофаси ходимлари эгаллади.
Аёллар ўртасида дартс мусобақасида 1-ўринни “Экскаватор таъмирлаш заводи” ишчиси, 2-ўринни “Сардоба” темир йўл агро саноат мажмуаси ходими, 3-ўринни Тошкент темир йўл масофаси ходими эгаллади.
Оилавий арқон тортиш мусобақасида 1-ўрин Тошкент минтақавий темир йўл узели, 2-ўрин Мониторинг ва диагностика маркази ҳамда 3-ўрин Тошкент темирйўл техникуми оилавий командаларига насиб қилди.

Шунингдек, фарзандлар ўртасида ўтказилган кегли мусобақасида 1-ўринни 406-Қурилиш монтаж поезди, 2-ўринни Тошкент минтақавий темир йўл узели, 3-ўринни Экскаватор таъмирлаш заводи ходимлари фарзандлари эгаллади. 
Ғолибларга Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан тасис этилган совринлар топширилди. Мусобақада иштирок этган ишчи – ходимларнинг фарзандларига ҳам эсдалик совғалари берилди.


308
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна