ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

3-ДЕКАБРЬ ХАЛҚАРО НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАР КУНИ
03.12.2021

Ўзбекистон темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ижроия қўмитасининг 29 ноябрь 2021 йилнинг 2-112-“с”-сонли 3 декабрь “Халқаро ногиронлиги бўлган шахслар куни”ни ўтказишда касаба уюшмаларининг иштирокини таъминлаш тўғрисида”ги қарорининг ижроси бўйича ҳамда байрам арафасида ногиронлиги бўлган ходимлар, ногирон пенсионерларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларни ҳолидан хабар олиш ва моддий қўллаб – қувватлаш мақсадида темирйўлчилар касаба уюшмаларида қуйидаги ишлар амалга оширилди. 

Хусусан, “Қуюв - механика заводи” шўъба корхонасида ишлаётган ногиронлар, ногирон фарзандлари мавжуд бўлган корхона ишчи-ходимларининг жами 17 нафарига эсдалик совғалари ҳамда ишламайдиган ногирон пенсионерларнинг 7 нафарига озиқ-овқат тўпламлари берилди.


 
Термиз минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси касаба уюшма худудий қўмитасига аъзо корхона, ташкилот ва муассасалар касаба уюшмлари қўмитаси томонидан 47 нафар ногирон пенсионерларга, 6 нафар ётиб қолган ногирон пенсионерларга, 5 нафар ишлаётган ногиронларга ва 13 нафар фарзанди ногирон оилаларга манзилли озиқ-овқат махсулотлари олиб борилиб, улар ҳолидан хабар олинди. Иш берувчи томонидан эса 10 нафар фарзандлари ногиронлиги бўлган оилаларга жамоа шартномасига асосан моддий ёрдам кўрсатилди.


“Шарғункўмир” АЖ касаба уюшма қўмитаси томонидан 9 нафар ногирон кончиларнинг аҳволидан хабар олиниб, манзилли озиқ-овқат махсулотлари етказиб берилди.



289
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна