2021 йилнинг 3 декабрь куни Термиз локомотив депосининг йиғилиш залида темир йўл корхоналари ишчи-ходимлари, хотин-қизлар маслахат кенгаш раислари ва касаба уюшма фаоллари иштирокида “Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари” бош тамойил асосида маънавий - маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда Термиз Термиз минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси касаба уюшма худудий қўмитаси ташкилий ишлар мутахассиси К.Каримов, Термиз локомотив депоси бошлиғи М.Кенжаев ва Сурхондарё ИИБ транспорт бошлиғи Ш. Норов, Сурхондарё вилояти ОИТСга қарши кураш маркази мутахассиси Р.Норқувватовлар иштирок этиб, йиғилганларга коррупцияга қарши курашиш, ОИТС касаллиги ҳақида маълумотлар тақдим қилдилар. Тадбир қизиқарли савол-жавоблар, таклифлар ва фикр -мулохазалар билан қизиқарли бўлди. Йиғилиш якунида бир гурух локомотив депосининг фахрий устозларига касаба уюшмасининг эсдалик совғалари топширилди.