Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинганлигининг 29 йиллиги арафасида “Тошкент минтақавий темир йўл узели” касаба уюшма ҳудудий қўмитаси ташаббуси билан хизмат кўрсатилаётган корхона, ташкилот, муассасалар ишчи – ходимларини янада соғломлаштириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа ташкил қилинди.
Унда Тошкент темир йўл масофаси, Тошкент юк вагон депоси, Тошкент алоқа ва сигналлаштириш масофаси, “Ўзбекистон” локомотив депоси, Тошкент узел алоқа ва сигналлаштириш масофаси, Ховос узели, Тошкент темир йўл техникуми, “Сардоба темир йўл агросаноат мажмуаси”, Экскаватор таъмирлаш заводи, 1-сон Энергомонтаж поезди, Темирйўл мониторинги ва диагностикаси маркази ишчи-ходимларидан тузилган спорт жамоалари иштирок этдилар. Қизиқарли ва кескин баҳсларга бой ўтган ҳар бир учрашув кучлиларни аниқлаб берди.
Якуний натижаларга кўра 1-ўрин “Ўзбекистон локомотив депоси” га, 2-ўрин Тошкент темир йўл техникумига насиб этган бўлса, 3-ўриндан “Тошкент алоқа ва сигналлаштириш дистанцияси жамоаси жой олди.
Мусобақа сўнгида ғолиб жамоалар “Тошкент минтақавий темир йўл узели касаба уюшма ҳудудий қўмитасининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.