ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРГА МЕХР-МУРУВВАТ КЎРСАТИЛДИ
06.12.2021

“3 декабрь - Халқаро ногиронлиги бўлган шахслар куни” мунособати билан Бухоро минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси касаба уюшма Ҳудудий қўмитаси тасарруфида бўлган корхона, ташкилот ва муассасаларда ногиронлиги бўлган ишловчи 65 нафар ишчи-ходимлар эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди. Узелга қарашли бошланғич касаба уюшма ташкилотлари томонидан эса ногиронлиги бўлган ишловчи 21 нафар ишчи-ходимлар эсдалик совғалари, худди шундай ногиронлиги бўлган пенсионерларнинг 96 нафарининг ҳолидан хабар олиниб эсдалик совғалар уйларига етказиб берилди. Иш берувчилар томонидан Жамоа шартномасига асосан ногирон фарзандини тарбиялаётган ишчи-ходимларга ногиронлар куни мунособати билан Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1 баробарида моддий ёрдам кўрсатиш назоратга олинди.
Қўнғирот минтақавий темир йўл унитар корхонаси касаба уюшмаси Ҳудудий қўмитаси ва тасарруфидаги бошланғич касаба уюшма қўмитаси ташкилотлари томонидан Қўнғирот минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси ва тасарруфидаги корхона, ташкилот ва муассасасаларда ишловчи ва ишлаб пенсияга кетган ногиронларни ижтимоий-қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳамда кексалар, ёлғизлар, ногиронлиги бўлган шахсларнинг уйларига бориб хабар олиниб уларга касаба уюшма қўмитаси ташкилотлари ҳисобидан бугунги кунга келиб, жами 73 нафар кишига манзилли равишда озиқ - овқат маҳсулотлари тўплами етказилиб, моддий томондан қўллаб-қувватланди.

308
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна