ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

КОНСТИТУТЦИЯ - МИЛЛИЙ ТАРАҚҚИЁТИМИЗ КЎЗГУСИ
06.12.2021

2021 йилнинг 6 декабрь куни “Тошкент механика заводи” АЖ ёш мутахассислари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29 йиллиги ҳамда 9 декабрь “Коррупцияга қарши кураш куни” муносабати билан давра суҳбати ташкил этилди. 

Унда корхона юридик бўлим бошлиғи, Касаба уюшма қўмитаси раиси ва ёшлар етакчиси, хотин-қизлар маслахат кенгаши раиси сўзга чиқдилар. Тадбирда ёшларнинг онги ва қалбида Конституциямизга ҳурмат, Ватан тақдирига дахлдорлик, масъулият ҳиссини янада кучайтириш масалалари хусусида ўзаро фикр алмашилди. Ёшларда коррупцияга қарши муросасиз курашиш маданиятини ривожлантириш, уларнинг жамият хаётига даҳлдорлигини янада оширишдан иборатлиги таъкидланди. Ана шу ғояларни ёшларимизга сингдириш баробарида уларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ҳар биримизнинг бурчимиз бўлмоғи лозимлиги алоҳида қайд этилди.Тадбир сўнгида ёшларга коррупциянинг салбий оқибатлари ҳақида видеоролик намойиш этилди.  


“Қуюв-механика заводи” ШК да эса “Конституция-қомусимиз, фахримиз” мавзусидаги тадбир бўлиб ўтди. 

Унда юридик фанлар номзоди, профессор Мухитдинова Феруза Абдурашидовна иштирок этиб, бош қомусимизнинг яратилиш тарихи, уни ҳаётимизда тутган ўрни ҳақида сўз юритди.


“Тоштемирйуллойиха” масъулияти чекланган жамияти касаба уюшма қўмитаси, ёшлар ташкилотчиси, хотин-қизлар маслахат кенгаши, иш берувчи билан биргаликда “Коррупцияга қарши курашиш” мавзусида Адлия вазирлиги хузуридаги Бош Адолат ҳуқуқий марказ бош маслахатчиси иштирокида Й.Буруев билан учрашув ташкил этилиб, давра сухбати ўтказилди.

503
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна