ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

“БОШҚАРУВ РАИСИ КУБОГИ-2021” ҒОЛИБИ АНИҚЛАНДИ
13.11.2021

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги бошқарма, корхона, ташкилот ва муассасаларда темирйўлчилар ўртасида Етакчилар Кенгаши томонидан 53 та корхона ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича “Бошқарув раиси кубоги-2021” мусобақа ўтказилди.
Спортнинг футбол тури бўйича бир ой давом этган мусобақаларда темир йўл тармоғининг барча бошқарма, корхона, ташкилот ва корхоналарида фаолият юритаётган ҳаваскор темирйўлчи ёшлар жалб қилиниб, 48 та жамоа ғолиблик учун кураш олиб борди.


 
Футбол мусобақасининг финал босқичи жорий йилнинг 12 ноябрь куни “Локомотив” марказий жисмоний спорт клубида ташкил этилди. Унда “Ўзтемирйўлмаштаьмир” унитар корхонаси ҳамда Сигналлаштириш ва алоқа бошқармаси жамоалари иштирок этиб, баҳслар жуда қизиқарли тарзда ўтди. Темирйўлчи ёшлар ўзларининг нималарга қодир эканликларини намойиш этиб, 5:0 ҳисобида “Ўзтемирйўлмаштаьмир” унитар корхонаси жамоаси рақибини таслим этган ҳолда темирйўлчиларнинг энг кучли футбол жамоаси сифатида биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўринни Сигналлаштириш ва алоқа бошқармаси жамоаси, учинчи ўринни “Бухоро минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси жамоаси қўлга киритди.
Мусобақанинг ёпилиш маросимида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси ўринбосари в.б. У.Турсункулов, Етакчилар Кенгаши раиси в.б. О.Садриддинов ҳамда тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари қатнашди.


 
Спорт тадбирини тантанали ёпилиш маросимида футбол мусобақасининг 1-, 2- ҳамда 3-ўрин ғолиб жамоаларининг ҳар бир ўйинчиси “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

275
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна