“Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖ рахбарияти, касаба уюшма қўмитаси ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Соғлиқни сақлаш хизмати Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат Кенгаши билан ҳамкорликда “Гендер тенглиги ва зўравонликка қарши курашиш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Ушбу тадбирга меҳмон сифатида Транспорт прокуратураси прокурор катта ёрдамчиси Х.Сайдазова “Ўзбекистон темир йўллари”АЖ Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат Кенгаши раиси Н.Алимухамедова ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари”АЖ Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат Кенгаши раиси ўринбосари Д.Каримовалар ташриф буюрдилар. Тадбирни Касаба уюшмаси қўмитаси раиси Барно Маджитова олиб борди.
Тадбир жуда мазмунли, хаётий ва шу билан бирга қизиқарли бўлган видеороликлар билан бошланди. Сўзга чиққанлар, бугунги кунда жамиятимизда гендер тенглигининг мавжудлиги, яъни юртимизда аёлларнинг ўрни, қадр-қиммати, шаъни, ҳуқуқ ва эркинликлари беқиёс эканлиги ҳақида сўзлаб, аёллар ўз фикрларини оилада ҳам иш жараёнида ҳам мустақил, дадил равишда баён этишлари лозимлигини таъкидлаб ўтдилар. Давра суҳбати давомида аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, оиладаги турли келишмовчиликлар, ёш оилалар ўртасидаги низоларни бартараф этиш мақсадида ўғил-қизларни келажак ҳаётга тайёрлаш, аёллар соғлиғига катта эътибор бериш ҳамда ижтимоий муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш борасидаги жуда ўринли ва зарурий маслаҳатлар берилди. Шунингдек йиғилганлар хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш мақсадида жорий қилинган “Ҳимоя ордери” нинг аҳамияти ҳақида батафсил маълумотга эга бўлдилар. Барча иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига керакли жавобларни олиш билан бирга катта таассуротларга эга бўлдилар. Тадбир сўнгида корхонада фаолият юритаётган 60 нафар иштирок этган аёлларга эсдалик совғалари тарқатилди.