Ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни рағбатлантириш ва улардаги ташаббукорликни янада ошириш мақсадида Жорий йилнинг 17-21 декабрь кунлари “Қуюв-механика заводи” шўъба корхонасида фоалият олиб бораётган, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан ўтказиб келинаётган тадбир ва танловларда фаол иштирок этиб келаётган бир гуруҳ ёшлар учун Хоразм вилоятига саёҳат ташкил этилди.
Улар 3 кунлик сайёҳат дастури доирасида вилоятнинг диққатга сазовор жойларини томоша қилишди. Маҳобатли миноралар, масжид ва мадрасалар, савдо гумбазлари ҳамда бозорларида бўлишди.
Тошкент минтақавий темир йўл унитар корхонаси касаба уюшма Худудий қўмитаси томонидан ҳам тасарруфдаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари таклифларига асосан Хива шаҳрига 2 кунлик сайёхат амалга оширилди.