ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ ҚУТЛУҒ БЎЛСИН!
30.12.2021

Ҳурматли ҳамкасблар, азиз темирйўлчилар! 

Якунланиб бораётган 2021 йил темир йўл соҳаси ходимлари учун жуда катта ўзгаришларга бой йил бўлди. Соҳада амалга оширилган йирик лойиҳалар, бунёдкорлик ишлари юртимиз тарихи зарварақларига зарҳал ҳарфлар билан битилди. Бундай улкан ютуқларнинг қўлга киритилишида Сизлардек жасур, матонатли, олижаноб инсонларнинг хизматлари ва ҳиссаси беқиёс. Кириб келаётган 2022 йил ҳам ана шундай улкан зафарларга бой бўлсин! Сизларни ва Сизлар орқали меҳнат жамоангизни кириб келаётган Янги 2022 йил билан чин қалбдан муборакбод этамиз!
Янги йилда Барчангизга она-Ватанимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги йўлида олиб бораётган сермаҳсул меҳнатингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз. Соҳамиз ривожи, инсонларнинг оғирини енгил, узоғини яқин қилиш каби заҳматли меҳнат фаолиятингизда куч-қувват, омад ва зафарлар ёр бўлсин!
Мустаҳкам соғлик, ғайрат-шижоат, оилавий бахт-саодат, фарзандларингиз қувончи, дастурхонингизни файзу-барака асло тарк этмасин!

 

“Ўзбекистон темир йўллари”                                Ўзбекистон темирйўлчилари ва   
    акциядорлик жамияти                             транспорт қурувчилари касаба уюшмаси
     бошқаруви раиси в.б                                          Республика Кенгаши раиси
            Х.Хасилов                                                                      Қ.Сабиров
     

297
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна