“Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖ да янги йил арафасида барча ишчи-ходимларни байрам билан қутлаш ҳамда кайфиятларини кўтариш мақсадида “Янги йилингиз билан қутлаймиз!” шиори остида жуда қизиқарли ва байрамона тадбирлар ўтказилди. Йил якунлари бўйича сарҳисоб қилиниб, касаба уюшма қўмитаси бошчилигида бир гуруҳ корхонанинг раҳбар ходимлари иштирокида ҳар бир цех, бўлим ва участкаларга бориб йил мобайнида самарали меҳнат қилиб фаоллик кўрсатган, темир йўл соҳасига ҳамда корхона ривожи учун ўзининг катта ҳиссасини қўшиб келаётган барча ишчи-ходимларга эсдалик совғалари, уларнинг 12 ёшгача бўлган фарзандлари учун байрам кунлари республика театрларида намойиш этилаётган “Янги йил томошалари”га чипталар совға тариқасида тақдим этилди. Шунингдек, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва кўп болали оилаларга байрам совғаси сифатида озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам тарқатилди.
“Қуюв-механика заводи” ШК ишчи-ходимларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, касаба уюшма аъзолари орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, жисмоний тарбия ва спортнинг инсон саломатлигидаги аҳамиятини тарғиб этиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6099-сонли “Соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора - тадбирлари тўғрисидаги” фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Янги байрами” га бағишлаб ишчи-ходимлар ўртасида спортнинг дартс, шахмат, шашка, стол тенниси турлари бўйича мусобақа ғолиблари эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Марказий клиник касалхонада ҳам худди шундай спорт тадбири бўлиб ўтди. Унда шифохонанинг хамширалари ва ишчи-ходимлари фаол иштирок этдилар. Ғолибларга касаба уюшма қўмитасининг эсталик совғалари топширилди.
Бухоро минтававий темир йўл узели УК Ҳудудий касаба уюшма қўмитаси тасарруфидаги Бухоро темир йўл касалхонаси ва Самарқанд бирлашган темир йўл касалхонасида даволанаётган ишчи - ходимлар фарзандлари ҳолидан хабар олиниб Янги йил байрами билан табрикланди ва совғалар улашилди.