ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШГАН ҚОРБОБОЛАР
05.01.2022

Тошкент минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси касаба уюшма Худудий қўмитаси томонидан узел бошлиғи И. Фармонов билан биргаликда узелнинг корхона ташкилот ва муассасаларида хизмат килиб келаётган кам таъминланган ҳамда боқувчисини йўқотган оилаларнинг фарзандлари учун 2-январь куни янги йил байрами ташкиллаштирилди.
Аввало улар учун Тошкент шаҳри бўйлаб туристик саёҳат уюштирилди. Болажонлар саёҳат давомида шаҳарнинг энг машхур музейларидан бири “Ўзбекистон Тарихи Давлат Музейи “ ва “Темурийлар тарихи давлат музейи”га ташриф буюрдилар. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси, Ҳазрати Имом мажмуасига йўл олиб у ердан катта таасуротлар билан қайтдилар.


 Саёхатининг сўнгги манзили Ўзбекистонда ясатилган бош арча олдида яъни Янги Ўзбекистон боғида якунланди.


 
Мазза қилиб маънавий хордиқ чиқарган болажонлар учун янги йил дастурхони ҳам ёзилди. Улар Қорбобо ва Қорқиз иштирокидаги қизиқарли байрам дастуридан бахраманд бўлиш билан бирга анъанага кўра қорбободан совғаларга ҳам эга бўлдилар. Бир кунлик эътибор билан барчамизга наъмуна бўла оладиган бундай савобли ишлар жажжи кемтик қалбларга бир умрга мухрланган бўлса не ажаб.

465
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна