ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ТЕРМИЗНИНГ ТЕМИРЙЎЛЧИ ЁШЛАРИ “ҲАРБИЙ ҚИСМДА БИР КУН”
06.01.2022

Термиз минтақавий темир йўл узели ва касаба уюшма худудий қўмитаси рахбарияти меҳнаткашлар, айниқса ёшлар онгига Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканлигини, миллий армиямиз билан фахрланиш ва давлат хафсизлигини ҳимоя қилиш учун масъулият туйғусини сингдириш, уларда ҳарбий-ватанпарварлик туйғуларини юксалтириш, ҳарбий ҳизматчилар ҳамда уларнинг оила азоларини ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қуватлаш ва Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2021 йил 10 декабрь кунидаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашда касаба уюшма ташкилотларининг иштироки тўғрисида” ги 2-21 “с” сонли ижроия қўмита қарорининг тадбирлар режасига асосан 2022 йилнинг 6 январь куни, Темир йўл ҳарбий комендантурасининг кўмаги билан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган “Ҳарбий қисмда бир кун” маънавий ватанпарварлик тадбири ташкиллаштирилди. Унда 37 нафар Термиз минтақавий темир йўл узелига қарашли Термиз локомотив депоси, вагон депоси, темир йўл масофа корхонаси, алоқа ва ишорат корхонаси, электр таъминоти корхоналаридан ёш мутахассислар иштирок этишди.


 
Ватанпарварлик тадбири Термиз туманида жойлашган Ҳарбий қисм “Термиз дала ўқув полигони”да ўтказилди. Темирйўлчилари 18299-сонли Ҳарбий қисмда хизмат фаолиятини олиб бораётган ҳарбийлар билан учрашиб, тактик ўқув машғулотлари ва амалий машғулотлар учун замонавий жихозлар билан таъминланган ўқув хоналари, маънавият хоналари, спорт машғулотлари зали ва рухий зўриқишни олиш хоналари билан танишдилар.
Тадбир якунида Ҳарбий қисм ва Харбий коммендантура рахбариятига темирйўлчи ёш мутахассислар ўзларининг миннатдорчилигини билдириб, яқинлашиб келаётган Ватан ҳимоячилари куни байрами билан табриклаб эзгу тилакларни билдирдилар.

306
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна