ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ҲАРБИЙ ТЕМИРЙЎЛЧИЛАР ЎЗ БАЙРАМЛАРИНИ КЎТАРИНКИ РУХДА НИШОНЛАДИЛАР
12.01.2022

Ўзбекистон Қуролли Кучларини ташкил топганлигининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан 2022 йил 12 январь куни Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармасида касаба уюшма қўмитаси ва Ёшлар етакчилар Кенгаши билан хамкорликда “Мардлар қўриқлайди Ватанни” номли турли спорт турлари бўйича мусобақаси бўлиб ўтди. 
Унда Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси бўлинмаларидан жами 45 нафар ходимлар иштирок этдилар. Мусобақанинг якунларига кўра Турникда тортилиш бўйича 1-ўрин – Қамчиқ ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди ўқчиси Ж.Мардоновга, 2-ўрин Ўзбекистон стационар ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди ўқчиси Н.Маметовга 3-ўрин Кўнғирот ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди ўқчиси А.Мирзатаевга насиб этди.
24 кг ли тошни кўтариш бўйича 1-ўрин Тошкент ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди хайдовчиси М.Кулматов, 2-ўрин Бухоро ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди хайдовчиси К. Сапаров, 3-ўрин Термиз ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди ўқчиси У.Бектошевлар эгаллади. 
Армрестлинг (куч синашиш)да 1-ўрин Тошкент ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди ўқчиси А.Нематов, 2-ўрин Қўқон ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди катта нозири Д.Ниязов, 3-ўрин Қарши ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди ўқчиси П. Элмоновлар ғолиб деб топилди. 100 метрга югуриш мусобақаси бўйича 1-ўрин Қўқон ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди интроскоп нозири С.Шукуруллаев, 2-ўрин Қамчиқ ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди Қарши ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди ўқчиси Ф. Шарипов, 3-ўрин Қарши ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди Қарши ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди ўқчиси. Б.Х. Жонкобилов эгаллади. Арқон тортиш (жамоавий) мусобақаси бўйича 1-ўрин Қўқон ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отрядига, 2-ўрин Қўнғирот ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отрядига, 3-ўрин Ўзбекистон ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отрядига насиб қилди, шунингдек “Қўқон ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди” Энги яхши спортчилар жамоаси деб топилди.
Совриндорларга бошқарма касаба уюшма қўмитаси томонидан эсдалик совғалар топширилди. 

292
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна