2022 йил 13 январь куни Термиз минтақавий темир йўл узели бош мухандиси ва Ҳудудий касаба уюшма раиси биргаликда Термиз станциясида ишчи-ходимларга яратилган шароитлар, меҳнат муҳофазаси ва уларни махсус кийим-бош билан таъминланиши юзасидан маниторинг ўтказдилар. Унда 2022 йилда амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар, поездлар ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлаш бўйича ўқув машғулоти ҳам ташкиллаштирилиб, карантин чораларига риоя этиш юзасидан тушунтиришлар бердилар. Ўрганиш жараёнида ишчи-ходимлар ўзларини қизиқтирган саволари ва таклифларига масъуллар томонидан жавоб олдилар.
Бундан ташқари худди шу куни Термиз минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси ва касаба уюшма худудий қўмитаси рахбарияти томонидан Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2021 йил 10 декабрь кунидаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашда касаба уюшма ташкилотларининг иштироки тўғрисида” ги 2-21 “с” сонли ижроия қўмитаси қарори асосида “Ватанимга таянчман” мавзусида ватанпарварлик соати ўтказилди.
Тадбир йиғилиши якунида Термиз минтақавий темир йўл узели ҳарбий ходимлари ва Темир йўл ҳарбий комендантураси фаол ишчи ходимларининг бир гурухи касаба уюшма худудий қўмитасининг қимматбахо совғалари билан тақдирланди. Бундан ташқари Термиз темир йўл ҳарбий коммендантураси бошлиғи полковник Жўраев Набижон Зиядуллаевич Мамлакатда Қуролли Кучларни ислох қилиш ва ривожлантиришда эришилаётган ютуқлари, миллий армиянинг мамлакатимиз мустақиллигини, суверентетини сақлашнинг, сархадлари дахлсизлигини таъминлашнинг ҳамда Ватанимиздаги тинч ва хотиржам ҳаётнинг кафолати эканлигини темирйўлчи ёшларга олиб бораётган тарғибот ва ташвиқот ишлар учун Термиз минтақавий темир йўл узели ва касаба уюшма худудий қўмитаси рахбариятининг “ТАШАККУРНОМАСИ” билан тақдирланди.