Юртимизда “14 январь Ватан ҳимоячилари куни” ватанпарварлик, мардлик ва жасурлик каби юксак фазилатлар тимсолига айланган кундир. Шу муносабат билан 13 январь куни “Тошкент механика заводи” АЖда касаба уюшмаси билан хамкорликда байрам тадбири ташкил этилди. Унда корхона харбий ваколатхонаси харбийларини бошқарув раиси сўзга чиқиб, харбий ватанпарварлик ҳамда юртимиз томонидан сохада олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан 3 нафар харбийларга кўкрак нишони топширилди. Байрам учун тайёрланган видеоролик намойишидан сўнг, харбийларга эсталик совғалари ҳам топширилди.