Ҳурматли Ватан ҳимоячилари!
Сизларни ва оила аъзоларингизни Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши жамоаси ва шахсан ўз номимдан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Сизлар сабаб эл-юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, кўнглимиз хотиржам. Кунни-тунга улаб қилаётган хизматларингиз, Ватанимизнинг мудофаа қудратини оширишдаги ҳиссангиз беқиёсдир. Биз мард ва жасур ҳарбийларимиз, забардаст ўғлонларимиз билан доимо фахрланамиз.
Фурсатдан фойдаланиб, Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт-саодат, хонадонингизга файз-барака, шарафли ва масъулиятли фаолиятингизда улкан зафарлар тилайман.
Ўзбекистон темирйўлчилари
ва транспорт қурувчилари
касаба уюшмаси
Республика Кенгаши раиси
Қ.Сабиров