ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ВАТАНИМГА ТАЯНЧМАН
14.01.2022

Бухоро минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси касаба уюшма Ҳудудий қўмитаси тасрруфида бўлган корхона, ташкилот ва муассаларда кўп йиллик самарали меҳнатлари, жамоа ишларидаги фаол иштироки, ўзининг фидокорона меҳнати билан алоҳида ўрнак кўрсатган, ташаббускорлиги билан ҳамкасбларига намуна бўлган 80 нафар ишчи-ходимлар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда “Ватан ҳимоячилари куни” байрами мунособати билан касаба уюшма Ҳудудий қўмитаси томонидан эсдалик совғалари билан рағбатлантирилдилар. Шунингдек, Бухоро ҳамда Самарқанд темир йўл бекати, шаҳобчаси ва аэропорти ҳарбий харакатлар таркибий бўлимларида кўп йиллик самарали меҳнати, халқимиз осойишталигини таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашда муносиб ҳисса қўшган ҳарбий хизматчиларнинг 12 нафари ҳам Бухоро минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси раҳбариятининг эсдалик совғалар билан рағбатлантирилди.


 Бундан ташқари Самарқанд темир йўл масофаси ишчи-ходимлари ўртасида волейбол, Қоровулбозор темир йўл бекати ишчи-ходимлари ўртасида шашка, Тинчлик локомотив депоси ишчи-ходимлари ўртасида 100метрга югуриш, армреслинг ва турникда тортилиш мусобақалари ўтказилди. Мусобақалар ғолиблари бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг эсдалик совғалари билан рағбатлантирилдилар.


 
“Эйвалекмахсустемирбетон” УКда “Ватанимга таянчман” мавзусида уч авлод вакиллари иштирокида учрашув ташкил этилди. Унда 34 нафар ишчилар, 2 нафар авғон уриши қатнашчиси ҳамда 17 нафар нафқага чиққан пенсионерлар касаба уюшма қўмитаси томонидан қимматбахо совғалар билан тақирландилар.


 
“Қуюв-механика заводи” ШК ишчи-ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Давлат музейи ва Ғалаба боғи, Шон-шараф музейиларига экскурсия ташкил этилди. 


Шунингдек, ишчи-ходимлари ўртасида мамлакатда Қуролли Кучларни ислоҳ килиш ва ривожлантиришда эришилаётган ютуқларни, миллий армиянинг мамлакатимиз мустақиллиги, суверенитетини сақлашнинг, сархадлар дахлсизлигини таъминлашнинг ҳамда ватанимиздаги тинч ва хотиржам ҳаётнинг кафолати эканлигини тарғиб этишга қаратилган, ”Қуролли Кучларни бизнинг фуқаролик жамиятидаги тутган ўрни ва роли” мавзусида мудофаа вазирлиги академияси тарихшуноси Ортиқова Мухаббат Хамидовна иштирокида маънавият соати ҳам ташкил этилди.

300
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна