“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти Бошқарма касаба уюшмаси қўмитаси томонидан 14 январь-“Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан бошқарма аппарати эркаклари ўртасида спортнинг “Дартс” тури бўйича мусобақа ўтказилди. Унда акциядорлик жамиятининг бошқарма ва бўлимларининг эркак ходимлари ўз маҳоратларини, меганликларини намоён қилишди. Қизғин баҳс-мунозараларга бой ўтган мусобақанинг якуний натижаларга кўра, 1-ўрин Юк ва тижорат ишлари бошқармаси етакчи мухандиси Х.Мухторжонов, 2-Капитал қурилиш дирекцияси етакчи мухандиси Б.Абдуразоқов ва 3-ўрин А.Мурадов эгаллади. Мусобақа сўнггида ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Бундан ташқари байрам муносабати билан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Бошқаруви касаба уюшма қўмитаси энг фаол касаба уюшма аъзоларини байрам билан табриклаб уларга эсдалик совғаларини топширди.