ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИГА СПОРТ ТАДБИРЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
17.01.2022

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ижроия қўмитасининг 2021 йил 10 декабридаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашда касаба уюшма ташкилотларининг иштироки тўғрисида”ги 2-121-с- сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Тошкент минтақавий темир йўл узели” ҳамда касаба уюшма Ҳудудий қўмитаси ташаббуси билан корхона, ташкилот ва муассаса ишчи – ходимларини янада соғломлаштириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида спортнинг югуриш, турникда тортилиш, тош кўтариш, армрестлинг, отжимания машқи ҳамда арқон тортиш бўйича мусобақалар ташкил этилди. Волейбол мусобақасида Тошкент темир йўл масофаси, Тошкент юк вагон депоси, Тошкент алоқа ва сигналлаштириш масофаси, Салар темир йўл масофаси, “Ўзбекистон” локомотив депоси, 14- сон Рельс пайвандлаш поезди УК, 203-сон Тажриба йўл машина станцияси, Тошкент узел алоқа ва сигналлаштириш масофаси, “Сардоба темир йўл агросаноат мажмуаси”, Экскаватор таъмирлаш заводи ишчи- ходимларидан иборат спорт жамоалари иштирок этди.
Қизиқарли ва кескин баҳсларга бой ўтган ҳар бир учрашув кучлиларни аниқлаб берди. Якуний натижаларга кўра Тошкент темир йўл масофаси, Тошкент юк вагон депоси, 14-сон Рельс пайвандлаш поезди УК, Сардоба темир йўл агросаноат мажмуаси, “Ўзбекистон локомотив депоси”, Тошкент алоқа ва сигналлаштириш дистанцияси, Экскаватор таъмирлаш заводи ишчи - ходимлари ғолиб бўлди.
Мусобақа сўнгида ғолиб жамоалар “Тошкент минтақавий темир йўл узели касаба уюшма ҳудудий қўмитасининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.


 
“Ўзтемирйўлмаштаъмир” УК касаба уюшма қўмитаси томонидан ишчи-ходимлари ўртасида тош кўтариш, брюс, отжимания бўйича мусобақа ўтказилди. Унда 20 нафар ишчи-ходимлар беллашдилар. Якуний натижаларга кўра Энергия қувват цехи катта уста Д.Мардонов 1-ўринни, Локоматив йиғув цехи чилангари З.Абдурасулов 2-ўринни, Локоматив йиғув цехи чилангари Д.Худойқулов 3-ўринни эгалладилар. Ғолиблар пул мукофоти билан тақдирландилар.

Жорий йилда 14-15 январь кунлари Қўнғирот минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси тизимидаги Қўнғирот темир йўл масофаси корхонаси ва Урганч Локомотив депоси корхоналарда меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар ўртасида ҳам “Локомотив” Жисмоний тарбия спорт клуби Қўнғирот ва Урганч филиалларида мини футбол, шахмат-шашка, дартс, арқон тортиш, тош кўтариш каби спорт мусобақалари ўтказилди. Ғолиб жамоаларга касаба уюшма қўмитаси ташкилотлари томонидан эсдалик учун қимматбаҳо совғалар топширилди.


323
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна