ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

БУЮК АЖДОДЛАРНИ ЁД ЭТИБ
10.02.2022

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Ёшлар билан ишлаш бўлимининг 04.02.2022 йилдаги БМ-16/138-сонли хатига мувофиқ Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий ҳамда атоқли давлат ва жамоат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди саналари муносабати билан жойларда ўтказиладиган маънавий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари ва ижодий учрашувлар бўйича чора-тадбирлар режасига кўра тизимдаги касаба уюшма қўмиталари томонидан тадбирлар ўтказилди.
Хусусан, Марказий клиник касалхонасида Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги ҳамда Захириддин Мухаммад Бобурнинг 539 йиллиги муносабати билан маданий тадбир бўлиб ўтди. Унга Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг устоз ва талабалари таклиф қилиндилар. Тадбир сўнгида икки буюк сиймо ҳақидаги видеоролик намойиш этилди.


9-февраль куни эса “Қуюв-механика заводи” ШК раҳбарияти, касаба уюшма қўмитаси ҳамда ёшлар иштирокида “Адиблар хиёбони”даги Алишер Навоий ва Захриддин Мухаммад Бобур ҳайкаллари пойига гул қўйилди.


     Қўқон минтақавий темир йўл узели касаба уюшма Худудий Ижроия Қўмитасининг 2022 йил 4 февралдаги 8-“о” сонли Қарорига асосан Қўқон темир йўл техникумида бўлажак темирйўлчи талабалар хамда Қўқондаги “Хамза Хакимзода Ниёзий” номидаги мусиқали драмма театри актёрлари иштирокида Захириддин Мухаммад Бобурнинг хаёти ва ижоди, умр йўлларига бағишланган адабий кеча бўлиб ўтди. Унда Қўқон минтақавий темир йўл узели тасарруфидаги корхона ва ташкилотлар ишчи-ходимлари таклиф этилди. Адабий кечада актёрлар ва талабалар иштирокида Захириддин Мухаммад Бобурнинг ғазал, рубоийлари ўқилди, сахна кўриниши намойиш этилди. Тадбир сўнгида энг фаол қатнашган иштирокчилар Қўқон темир йўл техникуми бошланғич касаба уюшма ташкилоти томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди. 


 10-февралда “Ўзтемирйўлмаштаъмир” УК “Адолат” социал-демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши ҳамда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети билан ҳамкорликда “Буюк аждодларни ёд этиб” деб номланган йиғилиш бўлди. Унда депутатлар, партия вакиллари, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ўқитувчилари, “Ганжавий” номидаги нашриётдан ёзувчи, шоирлари корхона раҳбарияти, касаба уюшма қўмитаси вакиллари ва фаол ёшлар иштирок этдилар. Тадбир якунида “Адолат” социал-демократик партияси ва меҳмон маърузачилар томонидан ходимларга бадиий китоблар жамланмалари совға сифатида тақдим этилди.

Бундан ташқари "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти темир йўл ўлатга қарши станцияси ходимлари учун ҳам сана муносабати билан маънавият соати ташкил этили.


252
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна