Жорий йилнинг 15-февраль куни Термиз минтақавий темир йўл узели касба уюшма худудий қўмитаси ташаббуси билан “Халқ маънавиятининг қуёшлари” мавзусида буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий ҳамда атоқли давлат ва жамоат арбоби Захириддин Мухаммад Бобур таваллуди саналари муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Унда жами 25 нафарга яқин узелга қарашли корхона, ташкилот ва муассасаларда ишловчи фаол ишчи-ходимлар, ёш мутахассислар, хотин-қизлар маслахат кенгашлари аъзолари, касаба уюшма қўмитаси аъзолари ва фарзандлари ўзларининг муносиб чиқишлари билан иштирок этишди.
Тадбирда буюк шоир ва атоқли давлат ва жамоатнинг ҳаёт ва ижодлари юзасидан маърузалар тингланиб, темирйўлчилар томонидан ёд олинган шеър, ғазал ва рубойиларидан парчалар келтирилиди.
Бундан ташқари Термиз темирйўлчилар маданият саройида жойлашган кутубхонада касаба уюшма қўмитаси бошчилигида темирйўлчилар оиласи ва фарзандлари билан давра сухбати ташкил этилди. Унда ғазал мулки султонининг хаёти ва ижоди юзасидан фикр алмашиниб, Навоийнинг ғазал ва шеърларидан парчалар ўқидилар.