ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

БУЮК БОБОКАЛОНЛАРИМИЗ СИЙМОСИ ТАЛАБАЛАР НАЗРИДА
16.02.2022

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорти қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тасарруфидаги Марказий Кутубхонаси, Тошкент темирйўл техникуми ҳамда Марказий темирйўл маданият саройи билан ҳамкорликда буюк бобокалонларимиз Ҳазрат Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги ва Захириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 539 йиллиги муносабати билан “Халқ маънавияти қуёшлари” мавзусида адабий кеча ўтказилди.
Унга Тошкент темир йўл техникуми ўқитувчиси Назарова Дилдора Абдувосиқовна ва умумтаълим фанлар кафедраси ўқитувчилари бошчилигидаги техникум талабалари таклиф этилди.
Адабий кечада талабалар иштирокида Алишер Навоий ва Захириддин Мухаммад Бобурнинг ғазал ва рубоийлари ўқилди, саҳна кўринишлари намойиш этилди. Тадбир сўнгида Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тасарруфидаги Марказий кутубхона ходимлари томонидан ёш темирйўлчиларнинг билимларини синаш мақсадида мавзу доирасида викторина ўтказилди. Барча саволларга тўғри жавоб берган ўқувчиларга Марказий кутубхона томонидан янги нашрдан чиққан бадиий асарлар совға қилинди.

291
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна