ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ИККИ ЗАМОНДОШ АВЛОДЛАР ФАХРИ
14.02.2022

Жорий йилнинг 14 феврал куни Бухоро минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси бошланғич касаба уюшма ташкилоти Когон шаҳар 8-умумтаълим мактаби ўқитувчилари билан ҳамкорликда буюк ўзбек шоири, мутафаккир, давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги ҳамда шоир, олим, йирик давлат арбоби ва саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 539 йиллиги муносабати билан “Буюк аждодлар қалбимизда” деб номланган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. 

Тадбирда буюк аждодларимизнинг хаёти ва ижоди, умр йўлларига бағишланган маърузалари тингланди ҳамда уларнинг шеър, ғазал ва рубоийларидан парчалар келтирилди. Тадбирнинг фаол иштирокчиларига Бухоро минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси бошланғич касаба уюшма ташкилоти томонидан бадиий китоблар жамланмалари совға сифатида тақдим этилди.
Ҳудди шундай тадбир Бухоро темир йўл касалхонаси ҳамда Самарқанд темир йўл техникумидада ҳам ташкил этилди. 


Бадиий кечада касалхона ходимлари томонидан ғазал ва рубоийлари ўқилди, саҳна кўринишлари намойиш этилди. Тадбир ташкилотчилари касаба уюшма ташкилотининг эсдалик совғалари билан рағбатлантирилдилар.


269
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна